Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари ҳамда муаммолар ёритиб берилган.