Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.