ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Mualliflar

DOI:

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss10-pp406-415

Annotasiya

Ушбу мақолада темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг ривожланишини қамраб олувчи асосий йўналишлар таҳлил қилинган. 2014‐2023 йиллар давомида йўловчи ташишнинг статистик кўрсаткичлари, даромад ва харажатлар динамикаси, шунингдек, инфратузилма харажатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар муҳокама қилинган.
Мақолада темир йўл билан ташилган йўловчилар сони ва уларнинг айланмаси бўйича статистик таҳлиллар олиб борилган. Йўловчилар сонининг ўзгариши, даромаднинг ўсиши ва харажатларнинг динамикаси, шунингдек, йўловчи ташишдан кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш мақсад қилинган.
Мақолада, темир йўл транспорти соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, кадрларнинг малакасини ошириш, ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш йўллари тавсия этилган. Шунингдек, йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш учун инфратузилма таклифлари ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун керакли стратегик чоралар ҳақида маълумотлар берилган.
Тадқиқотнинг натижалари темир йўл транспортини ривожлантириш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йўловчи ташишни жадал ривожлантириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва йўловчилар учун қулайликларни яратишда ўз ўрнини топади.

Kalit so‘zlar:

темир йўл транспорти йўловчи ташиш статистик таҳлил даромад ва харажатлар инфратузилма ривожланиш стратегиялари замонавий технологиялар малака ошириш йўловчиларга хизмат кўрсатиш иқтисодий самарадорлик тадқиқот натижалари муддатли ривожланиш транспорт инфратузилмаси кадрлар йўловчи айланмаси

Bibliografik manbalar

Engelhardt, J. (2022). Planned spatial arrangement of high-speed railway lines in Poland. Transportation Overview - Przeglad Komunikacyjny. https://doi.org/10.35117/a_eng_22_11_02.

Kurhan, M., Kurhan, D., Husak, M., & Hmelevska, N. (2022). Increasing the Efficiency of the Railway Operation in the Specialization of Directions for Freight and Passenger Transportation. Acta Polytechnica Hungarica. https://doi.org/10.12700/aph.19.3.2022.3.18.

Kutsenko, M., Zmii, S., Rozsokha, O., Shapoval, G., & Semenova, O. (2019). Improvement of Characteristics of the Railway Direction Kharkiv-Dnipro with the Purpose of Introducing the high-speed Passenger Traffic. SHS Web of Conferences. https://doi.org/10.1051/shsconf/20196702004.

Razumova, E., Ilienko, O., & Ihnatiuk, V. (2018). IMPLEMENTATION OF THE ECONOMIC AND MATHEMATICAL MODEL FOR THE DEVELOPMENT OF THE COMPLEX OF SERVICES FOR PASSENGERS IN THE RAILWAY SECTOR. Baltic Journal of Economic Studies, 4, 191-197. https://doi.org/10.30525/2256-0742/2018-4-2-191-197.

Zhou, W., Fan, W., You, X., & Deng, L. (2019). Demand-Oriented Train Timetabling Integrated with Passenger Train-Booking Decisions. Sustainability. https://doi.org/10.3390/su11184932.

Yuklashlar

Nashr qilingan

Qanday qilib iqtibos keltirish kerak

Озатбеков, Ю. (2024). ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(10), 406–415. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss10-pp406-415