Мақолада Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги 1991 йилдан бугунги кунга қадар фаолияти ҳамда ҳамкорликнинг яқин келажакдаги истиқболлари таҳлил қилинган. Соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларини қуриш ва жиҳозлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, кичик ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, давлат молиясини бошқаришда ислоҳотлар олиб боришга кўмаклашиш каби соҳалардаги якунланган ва жорий лойиҳалар бўйича статистик маълумотлар келтирилган.