2023: Monografiya

2023: Monografiya
Nashr qilingan: 01/27/2023

Статьи

Сoлиқ тaҳлили - иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми
Фахриддин Исаев

Мазкур монографияда сoлиқ тaҳлили - иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми эканлиги илмий асосланган.
Монография солиқ таҳлилининг назарий ва ҳуқуқий асослари, рақамлаштириш воситасида солиқларни таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштириш, камерал солиқ текширувларини ўтказишда солиқ таҳлилидан фойдаланиш методологияси, мол-мулк ва ресурс солиқлари таҳлили методологиясини такомиллаштириш ҳамда солиқ юки ва солиқлар йиғилувчанлиги кўрсаткичлари таҳлилини такомиллаштириш каби масалаларни ўзида қамраб олгaн.
Монография солиқ таҳлилига оид тадқиқот натижаларини ўз ичига қамраб олган. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит ва солиқ тизимидаги мутахассисликлар ва шу йўналишдаги илмий тадқиқотларни олиб бораётган изланувчиларга мўлжалланган.
Монография Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази Илмий кенгашининг 2023 йил 27 январдаги 1/5-сон қарори билан чоп этишга тавсия қилинган.

11 13